хаёл манзиллари... |
Гажакдум
чаёнлар, сизга ташаккур,
Захарнинг тотинини билди ғариб тан.
Нолимай яшайман, дейман минг шукр,
Дўстларим
кўп менинг
душманларимдан.
Мардга
мард, номардга терс эрур юзим,
Беномус,
беорни йўқламас кўзим.
Шайтоний
қутқудан озод шу сўзим—
Дўстларим
кўп менинг душманларимдан.
Хатолар—тасодиф,
жазолар—тайин,
Тақдирни
тан олдим, жилмайдим майин.
Яшаб,
тушунарман сония сайин,
Дўстларим
кўп менинг душманларимдан.
Танамга
тиғ ботса, дард ҳам бахт дедим,
Ғамларни
симириб, азоблар едим.
Озурда
жонимга бешафқат эдим,
Дўстларим
кўп менинг душманларимдан.
Гул унган
йўлларда чохлар кам эмас,
Чохларга
нур сочган моҳлар кам эмас.
Моҳларнинг
маҳрида доғлар кам эмас,
Дўстларим
кўп менинг душманларимдан.
Хавойи
хисларнинг манзили—сўроқ,
Сўроқсиз
диллардан юрурман йироқ.
Саноқдан барака
учмасин, бироқ,
Дўстларим кўп
менинг душманларимдан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий