***
ДОНОлик қилгандан кўра, ДОНОРлик қил, ҳар
томонлама фойда!
***
-“Алиф” денг, ўғлим!
-Нима,
мени “алиф” билан “калтак”ни фарқига бормайди, деб ўйлаяпсизми, устоз??
***
-Ўртоқ, калланг борми?
-Бор!
Нечи кило тортай?
***
-Исминг нима, оғайни?
-Нимайди?
-Танишганимдан хурсандман!
***
Учрашувда.
Қиз: Ўзингиздан қолар
гап йўқ. Ҳаммада ҳам камчилик бор.
Йигит: Қанақа
камчилигингиз бор?
Қиз: Шу...характерим
оғир...
Йигит: Йўғе...тахминан
нечи кило чиқади???
***
Яна ўша
учрашувда:
Йигит: Насиб қилса, тўйни данғиллатиб
қиламиз. Озоду Озодалар навбат пойлайди. Ўртакаш Ургант. Дежурний Эминем.
Даврани африкалик шомонлар ўз довулларини билан очиб беради. Хуллас, Дода тўй
бўлади.
ҚИЗ: О,о,о! Қандай соз. Ҳимматингизни
чеки йўқ, шаҳзодам!
ЙИГИТ:
Нега энди? Чек ёзиб берайми ишонишинг учун?!
***
-Ғалаба дегин-чи!
-...нима ...ба?
-Воййй, она тилингни унутиб қўйдингми,
питбўлчи болам?!
***
Футболни яхши курмайсиз?! Унда ё
кўзингизда муаммо бор ёки футболдан олдин яшагансиз...
***
АҚШда
солиқ ва ўлимдан, Тошкентда солиқ,
ўлим ва ЯМАлардан қочиб қутулиб
бўлмайди.
***
Кетаверади,
кетаверади, орқа-олдига қарамайди. Эски топишмоқнинг
янги жавоби: ДОЛЛАР $
***
Бизнинг
футболчиларда на маҳорат бор, на таҳорат!
***
Сув
истеъмол қилсанг, майли, суиистеъмол қилма-да, барака топгур!
***
География дарсида ўқитувчи
ўқувчиларидан сўради:
-Хўш болажонлар, ким айтади, уммонлар сони нечта?
Ҳамма болакайлар бирваракайига қўл кўтаришди. Ўқитувчи ўтган дарсни болалар жуда аъло ўзлаштирганидан хурсанд бўлиб, биринчи қўл кўтарган ўқувчини турғазди.
-Устоз, 3 та уммон бор.
-Йўғе, қани, санаб берчи...
-Зоҳид, Жасур, Шоҳрух!
-Хўш болажонлар, ким айтади, уммонлар сони нечта?
Ҳамма болакайлар бирваракайига қўл кўтаришди. Ўқитувчи ўтган дарсни болалар жуда аъло ўзлаштирганидан хурсанд бўлиб, биринчи қўл кўтарган ўқувчини турғазди.
-Устоз, 3 та уммон бор.
-Йўғе, қани, санаб берчи...
-Зоҳид, Жасур, Шоҳрух!
ДАВОМИ БЎПҚОЛАР...
Комментариев нет:
Отправить комментарий