(кўнглимдан кечгани)
- Охирги марта
қайси бадиий асарни ўқидинг?
- Бадиий
асарми? М-м-м-м-м... Эсимда йўқ!
- Кўрдингми,
ўқимаслигинг хотирангни емира бошлабди...
* * *
Онамни
соғинганда қизимни қучаман "она-қизим" деб. Ҳудди онам уни
"онажоним" деб суйгани каби...
* * *
НОДОНни у
ёғидан ўқиб кўринг, бу ёғидан ўтиб кўринг, барибир, НОДОНлигича қолаверади.
* * *
Эртага яхши
инсон бўлиб уйғонмоқчимисиз? Унда бугун яхши одам бўлиб ухланг!
* * *
Энг чиройли
таърифларни, энг гўзал ташбехларни айтаман кимларгадир бот-бот, такрор-такрор.
Лекин мен чин дилдан яхши кўрадиган, муваффақиятларимдан фахрланиб юрадиган
меҳрибон, содда сингилларимга "сени яхши кўраман, синглим" деб ҳеч
айта олмайман, негадир...
* * *
Мана, икки
ой-ки, бир чиройли қизнинг ортидан чопаман-а. Ҳеч тутқич бергиси келмайди. Авваллари
ҳеч бунақа ахволга тушмагандим. Лекин бу менга ёқаяпти. У ҳам дадасининг
қувлашидан бир олам завқ олади...
* * *
У отдан тушди,
бироқ эгардан тушгиси келмади. Билмайди-ки, эгар юрмайди..
* * *
Икки
тоифа одам бор. Биринчисини кўришганда "Оббо, яна ўшами?" дейишади.
Иккинчисини кўришганда эса "Оооо, бу Ўша-ку", дейишади.
* * *
Ёмон одам ҳар
доим ёмон бўлмаганидек, яхши одам ҳам доим яхши бўлмаслиги мумкин.
* * *
Бахт қидириб
топилганда эди, искович ит ЭНГ БАХТИЁР бўларди!
Комментариев нет:
Отправить комментарий